CA-NEWS : Марказий Осиё янгиликлар хизмати мобил сайти

1 ноября 2014
[РУС] [ENG] [UZB] [КЫРГ]
бош саҳифа сиёсат иқтисодиёт таҳлил ва изоҳлар ҳодиса жамият маданият саломатлик спорт
Баракелде жанылыктар
Ўзбекистонда ароқ ишлаб чиқариш кўпайди
23 октября 2013, 15:19

CA-NEWS - Ўзбекистонда истеъмол спиртини ишлаб

чиқариш ўтган йилга нисбатан 8 фоизга ошди. Ўзбекистон Давлат статистика бошқармаси очиқлаган рақамларга кўра¸ жорий йилнинг сентябрига қадар мамлакат озиқ-овқат саноати ўтган йилдагига нисбатан 6 фоиз кўпроқ ароқ ишлаб чиқарган.

Шунингдек, коняк ишлаб чиқариш 9 фоизга ошган ҳолда, пиво тайëрлаш 3 фоизга ошган.

Ўзбекистон Давлат статистика бошқармаси тарқатган маълумотда шампан виноси ишлаб чиқариб, аҳолига сотиш рақамлари ҳам ўтган йилга нисбатан анча ошгани айтилади.

“Ўзвиносаноат” холдинг компаниясининг ўзини таништирмаган ходимининг Озодликка айтишича, “Ўзвиносаноат-холдинг” компанияси таркибидаги 150 корхонада 682 миллиард сўмлик саноат, 999 миллиард сўмлик халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Суҳбатдошга кўра, “Ўзвиносаноат” холдинг компанияси АҚШ, Германия, Болгария, Исроил каби давлатларнинг инвесторлари билан ҳамкорликда 20 га яқин қўшма корхона ташкил этиб, мингдан ортиқ турдаги маҳсулот тайёрлашни йўлга қўйган.

Унинг Озодликка айтишича, мамлакат аҳолисининг спиртли ичимликларга эҳтиëжи катта.

- Ишлаб чиқариш кўпайган. Ҳар йили, ҳар кварталда кўпаяди бизда ишлаб чиқариш. Экспорт ҳам бўлаяпти, ички бозорга ҳам сотилаяпти,- деди “Ўзвиносаноат” ходими.

Суҳбатдош таъкидига кўра, сўнгги етти йил ичида Ўзбекистонда спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш икки баробарга кўпайган ва узумни қайта ишлаш жорий йилда яна бир ярим минг тоннага ошган.

Ўзбекистонга сафар қилиб, мамлакат ижтимоий ҳаëтини кузатган таҳлилчилар кейинги йилларда Ўзбекистон аҳолиси орасида намозхонлар кўпайиб, ичувчилар сони камайгани ҳақида ëзишади.

Кузатувчиларга кўра, мамлакатда тўйларни спиртли ичимликсиз ўтказиш ҳолатлари ҳам кўпайган.

Хоразм вилоятидаги тўйхоналар эгаси бўлган ва ўзини Сардор деб таништирган тадбиркорнинг айтишича, ўзбек тўйлари спиртли ичимликлар энг кўп истеъмол қилинадиган жойлар бўлиб қолмоқда.

Бугунги кунда мамлакатда ароқ- вино маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича 45 та корхона ишлаяпти, улардан 28 таси хусусий экани айтилади.

“Ўзвиносаноат” Ўзбекистонда спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчи асосий ширкат ҳисобланади.

Мазкур ширкатнинг расмий сайтида айтилишича, ҳозирги пайтда виночилик соҳаси корхоналари томонидан 22 тадан ортиқ шампан ва газланган вино турлари, 27 хилдаги коняк, 425 турдаги ликёр-ароқ маҳсулотлари, 200 та номдаги спирт қўшилган, спирт қўшилмаган, маркали ва десерт винолар ишлаб чиқарилмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистонда спиртли ичимлик ишлаб чиқарувчи яширин цехлар тармоғи мавжудлиги ҳам айтилади.

Ўзбекистон давлат солиқ назорати аввалроқ биринчи ярим йилликда контрафакт маҳсулот ишлаб чиқарадиган бешта яширин цех фаолиятига барҳам бергани ҳақида маълумот тарқатганди.

Расмий матбуотга кўра, солиқ назорати жорий йилнинг беш ойи мобайнида ўтказилган текширувлар натижасида спирт ҳамда алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича мамлакат бўйлаб 569 та қонунбузарлик ҳолатларини аниқлаган.

Ўтказилган рейдларда қарийб 100 минг долларлик спирт ва ичкилик мусодара этилгани айтилади.

Сохта акциз маркаси ёпиштирилган ичкиликлар, хабарларга кўра, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Хоразм ва Тошкент вилоятларида мусодара қилинган.

 

Манба: Озодлик


[матбуот учун нусха]

Create your free online surveys with SurveyMonkey , the world's leading questionnaire tool.
Who is Who Биз ҳақимизда Реклама
Яндекс.Метрика
Лойиҳа IMS кўмагида амалга оширилган
© CA-NEWS: Марказий Осиё янгиликлар хизмати, 2007-2014.
Сайт материалларидан фойдаланганда CA-NEWS манба сифатида кўрсатилиши шарт. Реклама эълонларида чоп этилган ахборотнинг ҳаққонийлиги учун таҳририят масъул эмас.
Таҳририят "Матбуот шарҳлари" ва "Таҳлил ва изоҳлар" рукнлари остида берилган мақолалар муаллифларининг фикрига қўшилмаслиги мумкин.
Бизнинг манзилгоҳимиз:
Қирғизистон, Бишкек ш., Москва кўчаси, 189
news@ca-news.org
canews.kg@gmail.com
Телефонлар: +996 312 35 30 91
+996 312 65 03 09