14-06-2013 (1001035) UZ: Каримов ва Назарбоев ўз музокараларини бошлашди
19-06-2013 (1447) Қирғизистоннинг Норин вилоятида нобуд бўлган қўй-қўзилар (фоторепортаж)
19-06-2013 (1197) “Ўзбектуризм” Белградда бўлиб ўтган Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти мажлисида иштирок этди
19-06-2013 (1108) Туркия: "Турган одам" эътирозига тез орада ўнлаб инсонлар қўшилган
17-06-2013 (924) UZ: Обидхон қорига суиқасд юзасидан суд ҳукми 1 июль куни эълон қилинади
CA-NEWS - 
БМТнинг Ахборот офиси “БМТ билан суҳбат” (“Talking UN”) фильмининг олтинчи қисмини суратга олди. Унда ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакили Жан-Мишель-Дельмонт иштирок этди. “Talking UN” – бу кенг жамоатчиликни БМТнинг агентликлари фаолиятининг шаффофлиги билан таништирувчи лойиҳа ҳисобланади. Унинг олдинги қисмлари қаҳрамонлари Анита Нироди, Яко Силлиерс, Марк Либерати, Фарзона Ҳошимова ва Азизбай Мамбеткаримовлар бўлишган.
ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги вакили Жан-Мишель Дельмот «Talking UN» («БМТ билан суҳбат») фильмининг олтинчи қисмида БМТ Ахборот офисининг саволларига жавоб қайтарди.
Саволлар ЮНИСЕФ ва Ўзбекистон ўртасида 2010-2015 йилларга мўлжалланган дастур доирасидаги ҳамкорликка оид бўлди. Айниқса таълим ва соғлиқни сақлаш, хусусан, болалар ва оналар ўлимини камайтириш борасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.
Жаноб Дельмотнинг таъкидлашича, таълим сифатини яхшилаш ЮНИСЕФ фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. У мактабларда таълим сифатини яхшилаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида гапириб берди. Жорий йилда ЮНИСЕФ келгуси беш йилда таълимнинг барча жиҳатларини қамраб олувчи илк таълим сектори миллий режаси ишлаб чиқилишига бош-қош бўлди.
«Бизнинг олти йиллик дастуримизнинг тугаш санаси Минг йиллик мақсадларига эришиш санасига тўғри келади. ЮНИСЕФ БМТнинг бошқа бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистонга ана шу мақсадларга эришишга ёрдам бермоқда», – деди Жан-Мишель Дельмот. Шунингдек, у ташкилот олдида турган барча мақсадларга ҳали эришилмагани, бироқ ЮНИСЕФ аксарият Минг йиллик мақсадларига нисбатан тўғри йўлда эканини таъкидлади. Бу борада барча саъй-ҳаракатларни аҳолининг ҳимояга муҳтож қатлами, энг аввало болаларга қаратиш керак. Жаноб Дельмот Минг йиллик мақсадиларига эришиш учун хусусий сектор ролини ҳам ошириш зарурлигига урғу берди.
Жан-Мишель Дельмот билан интервьюнинг тўлиқ шаклини тез орада БМТ Ахборот офиси ижтимоий платформаларига қўйиладиган ««Talking UN»» фильмининг олтинчи қисмида кўриш мумкин бўлади.
[матбуот учун нусха]
19 / 06 / 2013
16:01 “Ўзбектуризм” Белградда бўлиб ўтган Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти мажлисида иштирок этди
12:07 Ўзбекистон ва Туркманистон вакиллари БМТ Бош Ассамблеяси раисининг ўринбосарлари этиб сайланишди
10:55 ҚР Жўғўрқу Кенешига Қ.Ташиев ва Т.Мамитов келишди
09:35 “Афғонистон ҳукумати Толибон билан музокаралар бошлайди”'
09:26 Туркия: "Турган одам" эътирозига тез орада ўнлаб инсонлар қўшилган
18 / 06 / 2013
