CA-NEWS : Марказий Осиё янгиликлар хизмати мобил сайти

25 мая 2013
[РУС] [ENG] [UZB]
бош саҳифа сиёсат иқтисодиёт ҳодиса жамият илм ва технологиялар таҳлил ва изоҳлар маданият компания янгиликлари саломатлик спорт матбуот шарҳлари
Баракелде жанылыктар
ЮНИСЕФ: Саломатликни мустаҳкамлайдиган 5 қоида
14 декабря 2012, 10:51

CA-NEWS - 1327315577_111

 

Ўзбекистондаги ЮНИСЕФ вакиллари мазкур мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ЮНИСЕФ ҳамда Европа Комиссиясининг янги ташаббуси ҳақида тўхталар экан, оилада саломатликни мустаҳкамлаш учун одатга айланиши керак бўлган беш қоида ҳақида гапиришди.

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Соғлиқни сақлаш бўлими бошлиғи Светлана Штефанетс ва Коммуникация бўлими бошлиғи Савита Варде-Накви БМТ Ахборот офисига берган интервьюсида янги ташаббусда асосий эътибор халқ соғлиги биринчи навбатда одамларнинг ўзига боғлиқлигига қаратилаётганини айтишди. Жумладан, Савита Варде-Накви қуйидаги беш қоида оилаларда қўлланила бошласа, кўпгина касалликларнинг олди олинишини таъкидлади.

 1-қоида: Гўдакни олти ойгача фақат кўкрак сути билан боқиш, қўшимча овқатлар олти ойдан бошлаб берилиши керак.

 2-қоида: Овқталанишдан олдин, ҳожатхонадан фойдалангандан кейин ва бошқа ҳолатларда қўлни совунлаб ювиш зарур. Бу оддий ва керакли гигиена амалини ҳамма билади, лекин ҳар ким ҳам унга амал қилмайди. Агар мазкур қоидага амал қилинса, диарея, зотилжам ва бошқа кўпгина касалликларнинг олди олинади.

3-қоида: Болалар ўлимини камайтириш учун беш ёшгача улардаги хавфли касалликларни аниқлаш. Оилалар касалхоналарга мурожаат қилиб, қаерда тиббий хизмат олиш мумкинлиги ва бола хасталанган пайт уйда нималар қилиш кераклигини ўрганишлари мумкин.

4-қоида: Бола билан янада яқин алоқа ўрнатиш, кўкрак сути билан боқиш бу борада ёрдам беради. Агар бола оиласидагилар билан яқин алоқада бўлса, билим олиш қобилияти яхшироқ ривожланади.

5-қоида: Она ва боланинг биргаликда овқатланиши. ЮНИСЕФ катталарга овқатни болалар билан бирга тайёрлашни тавсия қилади. Бу харажатларни камайтиришга, болаларга вақтини қизиқроқ ўтказишига ва болалар билан мулоқотга ижодкорона ёндашишга ёрдам беради.

 


[матбуот учун нусха]

Шунингдек ўқинг

23 / 05 / 2013

13:22 Муқобил тиббиёт: Апитерапия

10:27 Ўзбекистонда ташкил этилган видемулоқотда маҳаллаларда қизларни эрта турмушга узатиш масаласи муҳокама қилинди

22 / 05 / 2013

17:50 Ўзбекистонда Саломатлик дарси ўтказилади

09:17 UZ: Республика ихтисослаштирилган эндокринология марказида йилига 60 минг беморга амбулатор, 7 минг беморга стационар шароитда хизмат кўрсатилмоқда

21 / 05 / 2013

17:50 Жалолободда республика Юрак-томир жарроҳлиги маркази жанубий минтақавий илмий марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди (фото)

09:56 Ўзбекистонда кўкрак бези саратони хасталиги муаммоларига бағишланган илмий семинар бўлиб ўтди

20 / 05 / 2013

13:44 Саломатлик сабоқлари: Бешикдан тўғри фойдаланинг

15 / 05 / 2013

07:49 Ассалому алайкум. Бугун 15 май. Саломатлик сабоқлари: Эркак киши қандай текширувлардан ўтиши керак?

14 / 05 / 2013

15:02 KG: Хусусий клиникаларга трансплантация операцияларини ўтказишга рухсат берилиши мумкин

10:53 KG: Ўш вилоятининг Қорақулжа туманида куйдиргида гумон қилинган бемор касалхонага ётқизилди

Who is Who Биз ҳақимизда Реклама
Яндекс.Метрика
© CA-NEWS: Марказий Осиё янгиликлар хизмати, 2007-2013.
Сайт материалларидан фойдаланганда CA-NEWS манба сифатида кўрсатилиши шарт. Реклама эълонларида чоп этилган ахборотнинг ҳаққонийлиги учун таҳририят масъул эмас.
Таҳририят "Матбуот шарҳлари" ва "Таҳлил ва изоҳлар" рукнлари остида берилган мақолалар муаллифларининг фикрига қўшилмаслиги мумкин.
Бизнинг манзилгоҳимиз:
Қирғизистон, Бишкек ш., Москва кўчаси, 189
news@ca-news.org
canews.kg@gmail.com
Телефонлар: +996 312 35 30 91
+996 312 65 03 09